Тинчлик учун курашишлик шарфли бурчдир!

0
1098

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

XXI аср мураккаб давр. Дунёда бўлаётган, айниқса мусулмон оламидаги воқеа ва ҳодисалар шуни кўрсатмоқдаки, афсуски инсоният бошидан кечираётган бу кунлар фитна, алдов, вайронагарчиликдан ҳоли кечаётгани йўқ.

Шундай мураккаб даврда Алҳамдулиллоҳ юртимиз тинч ва халқимиз ҳаёти фаровонлиги инсонни қувонтиради. Хурсандчилигига хурсандчилик қўшадиган ҳолатдир. Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар, маънавий соҳадаги юксалиш, Ватанимизнинг барча соҳаларда тараққий этиши, фарзандларимиз, ёшларга ўз келажакларидаги орзу ниятларига эришиш йўлида уларга берилаётган имкониятларни юқори баҳолаб, буни шукронасини қилшилигимиз бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ

Яъни: «Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир», деб марҳамат қилган. Мазкур оятдаги «السِّلْمِ» сўзини олимлар тинчлик, хотиржамлик учун курашиш деб таржима қилган муфассирлар ҳам бор.

Тинчлик учун шукрона қилиш билан бирга, бу тинчликни асраб авайлаш, уни келажак авлодга шундайлигича етказиш йўлида ҳаракатда бўлишимиз, доимо огоҳ бўлиб, айниқса бу борада имом-хатиблар ўзлари ўрнак ва намуна бўлмоқликлари лозимдир.

Бугун Суриядан 9 миллион ортиқ фуқаро ўз уй-жойини ташлаб чиқиб кетгани, 6 миллион гўдакларни оч қолиши, одамлар ўртасидаги низолар, таълим, маданият, маърифат ва маънавият соҳасилари таназзулга юз тутиши инсонни қаттиқ ўйлантиради ва ажаблантиради.

Бу жойлардаги инсонларни тақдири ва ёшларнинг келажак ҳаёти қандай кечади. Булардан хулоса чиқариб, фарандларимиз ва жамиятдаги барча кишиларни фитналарга берилмасдан, ғаламиз кимсаларнинг манфур ғояларига алданмасдан огоҳ бўлиб яшаш давримизнинг талаби эканлигини тушунтиришимиз лозимдир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг бирида:

مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فيِ سِرْهِ، مُعَافيَ فيِ جَسَدِهِ، عِنْدَهُ قُوتِ يَوْمِهِ، فكأنَّما حِيزَتْ له الدَّنيا (رواه البخاري والترمذي(

яъни: «Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан», — деганлар (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти).

Демак, барчамиз ўз навбатида тинчлик ва хотиржамлик учун курашмоқлигимиз, ислом динининг мусаффолигини сақлашга ҳаракат қилмоғимиз, диннинг асл моҳиятини тўғри ва аниқ тушуниб етмоғимиз, ёш авлод, фарзандларимизни турли ғаразли, манфур, ғаламиз тўда ва гуруҳларнинг кучлар таъсиридан ҳимоя қилишга масъул эканлигимизни ҳис этишиб яшамоқлигимиз бизнинг зиммамиздаги масъулиятли бурчимиздир.

Муҳтарам Призидентимиз ислом – дини, бу тинчлик ва эзкулик дини эканлигини, бу низолар ва тафриқалар, бош-бошдоқликларни чиқараётганлар, ислом динини асл моҳиятини, унинг эзгу масадларини тўғри тушуниб етмаганликлари ва бировларнинг пуч вадаларига ишонишлари оқибатида келтириб чиқараётганликларини доимо гапириб ўтадилар. Бу инсонларни ислом дини ва мусулмонлар билан қўрқитишни ният қилган ғаразлик кишиларнинг манфур ниятлари эканлигини гапирадилар.

Уламоларимиз, имом-хатибларимиз жума маърузалари ва маҳаллаларда, ташкилотларда бўладиган тадбирларда ислом билан террор мутлақо бир-бирига қарши эканлигини, қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида халқимизга тушунтириб беришлари давримиз ва динимиз одоблари ва талабларидан эканлигини унутмасликлари лозимдир.

Тинчлик ва хотиржамлик, юксак ахлоқ ва одоб билан, бағрикенглик билан ҳаёт кечириш, берилган барча имкониятлар ва неъматларни қадрига етиш, шукронасини қилиб яшаш инсоннинг шарафли бурчидир.

Фарзандларимизни турли ҳил оқимларнинг ғояларига алданмасликлари, фитналарга берилмасликларини олдини олиш, уларни муҳофаза қилиш, ҳаммамизнинг бурчимиздир.

Фуқаҳоларимиз, сигир соғаётганда тирноқни олиб, соғмоқлик лозим, дея ҳатто ҳайвонот оламига ҳам озор бермасликка тарғиб қилганлар. Ислом дини инсониятга, жамодот ва ҳайвонотга ҳам озор бермасликка чоралаган.

Қуръони карим меҳр-муруват, ўзаро ҳамкорлик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувликка чоралаб, кишиларни жамиятда доимо тинч ва тотув яшашга ундагандир. Мана шуни халқимизга етказиш, тушунтириш барчамизга вожибдир.

Юртбошимиз ҳамиша юксак минбарларда туриб, бутун дунёда бўлиб турган кўнгилсиз ҳодисалардан барчани огоҳ этиб, инсонни доимо эзгу мақсадларга интилиб, ҳар қандай низоларни тинч йўл билан, тинч музокара билан ҳал этишга тарғиб қиладилар.

Мана шундай тинчлик ва хотиржамликни ўз кўзимиз билан кўриб туришимиз, бу учун тинимсиз шукр қилишимиз, бу тинчликни асраб авайлашга ҳаракат қилишими лозим бўлади.

Азизлар, огоҳ бўлайлик, атрофдаги бўлиб турган ҳодисалар ва воқеалардан хулоса чиқарайлик, гўзал диёримиз Ўзбекистонимизнинг тинчлиги ва халқимизнинг ҳаётини хотиржамилигини қадрига етайлик.

Юртимиздаги тинчлик бардавом ва барқарор бўлиши учун барчамиз ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Анвар қори ТУРСУНОВ

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг