АНВАР ҚОРИ ТУРСУНОВ

10
3129

  АНВАР ҚОРИ ТУРСУНОВ

«Минор» жоме масжиди имом-хатиби

Тошкент шаҳар бош имом хатиби 

Анвар қори Турсунов Қўчқорович 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган.

1966-1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.

1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.

Устоз Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятларини 1981-1984-йилларда – “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлаганлар.

1984-1987 йилларда – Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходим

1987-1989 йилларда – Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими

1989-1994 йилларда — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир

1994-1999 йилларда – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби

1999– йилдан  Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани,  «Хўжа Ахрор Валий» жоме масжиди имом-хатиби

2015-йилдан эса  – Юнусобод тумани, «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритмоқдалар.

Анвар қори Турсуновнинг ижодий фаолияти 1981 йиллардан бошланган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарининг лойиҳаларини тайёрлашда иштирок қилиш, диний нашрлар ва маҳаллий матбуотга мақолалар ёзиш, халқаро анжуманларда маърузалар билан иштирок этиш, диний ва илмий мавзуларда бошқалар томонидан ёзилган асарларга муҳаррирлик қилиш, маҳаллий радио ва телевидениенинг маънавий ва маърифий дастурларида бошловчилик ва чиқишлар қилиш каби ишлари унинг таржима, таълиф ва тасниф соҳасидаги фаолиятига ёрдам берди. Хусусан: «Шарқ юлдузи», «Жаҳон адабиёти» журналлари, «Ўзбек адабиёти ва санъати» газеталарида Алишер Навоий ижоди ва фаолияти, Навоийшунослик ва тасаввуф илми ҳақида кўплаб илмий, маърифий-маънавий мақолалари билан иштирок этиб келмоқда.

1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.

2015 йилда Анвар қори Турсунов таржимаси асосида ислом оламидаги машҳур муфассирлардан бири Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг «Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари» («Асбобун нузул») китоби нашр этилди.

2017-йилда устознинг «Фазилатлар китоби» номли китоблари нашр этилган.

10 КОММЕНТАРИИ

  1. Assalomu alaykum Anvar qoriaka men oliy oquv yurti talabasiman meni qiziqtirgan bir savol bor men agarda oliy oquv yurtini bitirishim jarayonida o’quv imtixonlarimdan pul orqali o’tsam va o’quv yili so’ngida diplomim ham pulim orqali kelsa kelajakda diplomim orqali ishga joylashib pul topsam shu pulim halolmi yoki harommi

  2. Assalomu alaykum Anvar qoriaka men oliy oquv yurti talabasiman meni qiziqtirgan bir savol bor men agarda oliy oquv yurtini bitirishim jarayonida o’quv imtixonlarimdan pul orqali o’tsam va o’quv yili so’ngida diplomim ham pulim orqali kelsa kelajakda diplomim orqali ishga joylashib pul topsam shu pulim halolmi yoki harommi

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг