Туркиядаги «Жаннат боғи» масжиди

0
1415

Туркиянинг Киршехир шаҳрида ажойиб масжид барпо этилди. Ибодат уйи Қуръони Каримнинг «Бақара» сурасидаги иймон эгалари учун тайёрлаб қўйилган жаннат боғлари васфига ҳавасан қурилган.  (Албатта бу дунёдаги ҳеч бир жой ва нарса жаннат боғларига тенг кела олмайди ва ўхшамайди. трж.)

Дизайнерлар масжид ичида ажойиб боғ муҳитини тасвирлаб, шаршаралар, яшил майсаларни «олиб киришган». Деворларга дарахтзорларни тасвирлаб, масжид шифтида эса кўм-кўк осмонни ифода эттиришган.

«Биз бу ерда намоз ўқиб, ўзимизни жаннат боғларида тасаввур этамиз», дейди, ижтимоий тармоқда ўз фикрини қолдирганлардан бири.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг