Умар ибн Абдул Азиз раҳимаҳуллоҳ

0
818

Умар ибн Абдул Азиз 60 ёки 61 хижрий санада Мадинада туғилган. Баъзи ривоятларда отаси Абдул Азиз Мисрга ҳоким бўлганларида тўғилган. Энг саҳиҳроғи Умар ибн Абдул Азиз Мадинада туғилган. Чунки унинг отаси Абдул Азиз 65 хижрий йили Миср ҳокимиятига волий бўлганлар.

 

Насаблари. Умар ибн Абдул Азиз Марвоннинг ўғли, Марвон Ҳакамнинг ўғли, Ҳакам Абул Оснинг ўғли, Абул Ос Умайянинг ўғлидир.

 Умар ибн Абдул Азиз Қурайшийлик, Умавийлик, Мадиналик сўнгра Дамашққа кўчиб ўтган Хафзнинг отасидир. Умар ибн Абдул Азиз кўп саҳобалардан таълим олган. Улардан тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид ва бошқа турли хил илмларни мукаммал даражада эгаллай олган. Ва ундан ташқари у ҳар бир амалини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга  ўхшатишга харакат қилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  сийратларини ўзида жам қила олган тобеъинларнинг биринчиси эди.

У тўғрида Аҳмад ибн Ханбал айтади: Мадина Ҳокимиятига Умар ибн Абдул Азиз волий бўлган пайтларида Анас ибн Молик (р.а.) зиёрат мақсадида келдилар ва намозда у кишига иқтидо қилдилар. Ва ажабланган ҳолатда дедиларки. Мен қанча- қанча саҳобалар орқасидан намоз ўқидим. Лекин, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин, Расулуллоҳнинг намозига ўхшатиб ўқийдиган бу имомингиздан бошқа имомнинг орқасидан намоз ўқимадим, дейди. Тарихдан маълумки, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган амалларини умри давомида худди ўзидай тақлид қилишга ҳаракат қилганлари келтирилиб ўтилган. Яна Умар ибн Абдул Азиз ўзининг барча амалини Бобаси Умар ибн Хаттобга ўхшатишга ҳаракат қилган. Хатто  Ҳазрати Умар каби адолатли бўлиб, тарихда Иккинчи Умар исмини олди. Умар ибн Абдул Азиз Бобаси Умар ибн Хаттобга ўхшаган парҳезкор, виқорли, шижоъатли ва ҳаммани ҳайратда қолдирадиган фазилатлар унда ҳам жам бўлди. Ким ўзини улуғ пайғамбарларга ўхшатса, унга албатта унинг асари йўқади. Бунга мисол Хасанул Басрийдай зотлар Робия онамиз олдига сўхбатга келганда у кишидан улуғ бир каромат содир бўлади. Робия онамиз чироқ ўчиб қолганда муборак қўлларини лаблари билан хуллаб чироқни ёқиб қўйдилар. Шунда бу холатдан хайратланган Хасанул Басрийдай зот сиз пайғамбар бўлмасангиз нега сиздан бундай улуғ бир ишлар содир бўлмоқда деганлар. Шунда Робия онамиз оҳисталик билан ким ўзини амалида пайғамбарларга ўхшатса, уларда албатта пайғамбарларда хосил бўлган нарсалар намоён бўлади, дедилар. Хасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини тўлиқ Ҳазрати Умар ва Али разияллоҳу анҳуга ўхшатишга ҳаракат қилдилар. Хатто у киши Султонул авлиё номини олдилар. Худди бизларга ҳам танбеҳки ўзларимизни улуғларимиз каби кишиларга тақлид қилишга ҳаракат қилайлик ва бу йўлда ҳеч қачон шайтонга йўл бермайлик. Бир кишига ўзини эргаштирган инсон туну кун ҳамма нарсаларида эргаштирмоқлиги зарур. Шунда озгина умрингиз ҳам манфаъатларни тўлдириб тоширишингизга кифоя қилади. Хатто Умар ибн Абдул Азиз каби зоти шариф 38 ёш яшашга ўлгурган бўлсада,  барча яхшиликларни икки йиллик халифалик даврида қилиб ташлашга ўлгурди. Уларни мисоллар тариқасида ўз жойларида келтириб ўтамиз Аллоҳ насиб айласа.

Табеъинлардан бири Заҳабий у ҳақида айтади: У имом, фақиҳ, мужтаҳид, суннатни билувчи, шаъни буюк, хужжатни сақловчи зотдир. У илмларнинг асли ва фаръиларини билишда инсонларнинг энг билимдонидир. Умар ибн Абдул Азиз ҳузурларида олимлар шогирд бўларди халос. Тобеъинлар ичида фақат  Умар ибн Абдул Азизнинг сўзи ҳужжат эди.

Келинглар! насл-насаб соҳиби Умар ибн Абдул Азиз ҳаёти билан танишайлик. Аллоҳ таоло у зотни раҳмат қилсин. Бас, покиза насаб, тоҳир силсила кишиларни етишиб чиқаришда ва ягона раҳбарларни тайёрлашда кучли таъсирга эгадир.

Ислом зийнати ва иймон безаги билан безалган насл-насаб соҳиблари, Аллоҳ  таоло рухсат берган таъомларни истеъмол қилишар ва кароҳиятли нарсалардан узоқ бўлишга ҳаракат қилишар эди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳар кеча Мадина кўчаларидаги кишилар ҳолатларини кўзатиб, уларнинг қай холатда яшашини текшириб юриш одатлари бор эди. Кунларнинг бирида хизматчиси Аслам билан Мадина кучаларида айланиб юрган пайтларида, тўсатдан икковлари бир аёлнинг овозини эшитишди. Товуш келаётган томонга бориб яқинлашишди. Ичкаридан бир хотиннинг овози келар эди:

Қизим! Озроқ сув олиб келсанг, сутга қўшар эдик, бугун сут кўзимга оз кўринаяпди.

Қиз ҳайратланиб:

Вой, онажон! Нималар деяпсиз? Амирал мўминин сутга сув қўшманг, деб буюрган эди- ку, — деди.

Онаси унга жавоб бериб:

Қизим, биласанки, тирикчилигимиз сут билан ўтади. Мен бир бева аёлман, бошқа бирор -бир даромадимиз йўқ. Сутга бироз сув қўшсак кўпаяди, эҳтиёжимизга ишлатамиз,- деди.

Аллоҳдан қўрқиш қалбига жо бўлган одобли қиз қалблари титроқ ҳолатида иймон халовати билан Онажонисининг гапларидан кўра Аллоҳнинг буйруғи устунлигини ғайрат ва шижоат билан баралла гапира олишга куч топиб олиб, сўз бошлади:

Онажоним, бугун сизга нима бўлди? Сизнинг бундай деганингизни Амирал- мўъминин эшитса нима бўлади? – деди.

Қизим, кечаси бул вақтда Халифа ухлаб ётгандир. Бизнинг бу ерда сутга сув қўшганлигимизни қаердан билади, қандай кўради? – деди.

Ул муборак қиз онасини гуноҳдан  қайтаришга яна бир ҳаракат қилиб жуда бир мулойимлик, ҳаё ва иффат билан онасига Аллоҳнинг ишини секин- секинлик билан тушунтиришга ҳаракат қилиб бир кўч топган ҳолатда сўз бошлади:

— Онажон! Бугун сизга бир нарса бўлибди! Сиз шундай сўзларни айтмоқдасиз! Сиз айтган ҳийлани  Амирал- мўъминин агар кўрмасада, унинг Худоси кўриб турубди.  Сиз Умар розияллоҳу анҳудан эмас, ҳеч нарса ундан маҳфий бўлмайдиган Аллоҳдан қўрқинг! –деб онасини гуноҳдан сақлаб қолди. Муъмина, парҳезкор, гуноҳ қилишда Аллоҳдан ҳаё қиладиган муслима қизлар жамиятимиз ислохи учун ниҳоятда зарур ва лобутдир. Ҳазрати Умар бу суҳбатни охиригача эшитди ва таъсирланди ва қалбига улуғ бир гавҳарни яшириб, пишириб тонг пайтида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғилларини ўз хузурига чақириб уларнинг биттасини бу покиза, тохира қизга ўйланишга қизиқтирди. Умар ибн Хаттоб ўғли Осим ибн Умарга боргин эй ўғилчам ўша қизга ўйлангин дедилар. Ўша қиз арабларни улуғ қиладиган бир отлиқни дунёга келтиради, дедилар. Бу эса ўзоқни кўраоладиган Аллоҳнинг валийсининг сўзи эди. Шу куни эрталаб у ерга келиб Аллоҳдан қўрқувчи, гўзал аҳлоқли, яхши фазилатли, иффатли ва тарбияли қизни ўғлига сўради. Ҳазрати Умар ўғлини фақир қизга уйлантирди. Ва ундан бир қиз кўрди. Унга Лайло деб исм қўйди. Абдул Азиз ибн Марвон ибн Хаким Лайлога уйланди. Ва Лайло унга Умар ибн Абдул Азизни тўғиб берди. Ҳазрати Умарнинг ўша муборак келинидан шундай авлодлар – фарзандлар дунёга келдики, улардан бири Ҳазрати Умар каби адолатли бўлиб, тарихда Иккинчи Умар исмини олди.

Дарҳақиқат, Умар ибн Хаттоб ва ўғли Абдуллоҳ ибн Умарга Пайғамбаримиз тарафларидан тез кунда Умар исмли ўғилга фарзандли бўлишлиги ва унга хокимият ишлари юкланиши башорати берилганди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

Умар ибн Хаттоб бу ҳадис билан танилганди. Хаттойинки Расулуллоҳ у киши ҳақида шундай дедилар:

« لقد كان فيما قبلكم من الامم ناس محدثون فان يك في امتي احد فانه عمر»

« Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Сизлардан илгари умматлар орасида гапирувчилар бўлган эди. Агар менинг умматим орасида ҳам шундай бир киши чиқса, у Умар бўлади », — дедилар ».

Абу Салама юқоридаги ҳадисни ойдинлаштириш учун қуйидагича қўшимча қиладилар:

 « Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Сизлардан илгари ўтган Бани Исроилга мансуб кишилар орасида, ўзлари пайғамбар бўлмай туриб, гапирилувчи кишилар бўлган. Агар менинг умматимдан шундай киши чиқадиган бўлса, у Умар бўлади»,- дедилар. (Бундай кишилар, ўзлари пайғамбар бўлмасалар-да, фаришталар тамонидан хитоб қилиниб, бирор ҳақиқатни каромат қиладилар.)

 ( Имом Бухорий ривояти. Рақам 3689.)

Умар ибн Хаттобнинг Умар ибн Абдул Азиз ҳақида айтган ҳабарлари рост чиқди. Умар туш кўрди, тушининг таъбирини ўйғонгандан сўнг ажабланган ҳолатда, башорат бериб деди: Кошки эди сочларим соничалик қабиҳ ишларни қиладиган кишилар бўлсаю, уни зурриётим одилликка тўлдирса, қандайики қабиҳ кишилар жабр зулмга дунёни тўлдиргани каби.

Умар ибн Абдул Азизнинг сийратлари ва хулқлари.

Сухайл ибн Аби Солиҳ айтади:

Биз ҳаж мавсумида Арафада турган эдик. Бизнинг ёнимиздан Умар ибн Абдул Азиз ўтганларида кишилар туриб унга қарашарди. Мен отамдан сўрадим. Эй отажон албатта мен Умар ибн Абдул Азизни яхши кўрадиган Аллоҳни кўраяпман. Отаси ўғлига деди: нима сабабдан бўндай деяпсан?. – Умар ибн Абдул Азиз учун инсонлар қалбида муҳаббат бор дедим. Бўлмаса сен отангдан эшит. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ. соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Агар Аллоҳ бир бандасини яхши кўрса Жаброил алайҳиссаломни чақириб мен палончи бандамни яхши кўрдим, сен ҳам уни яхши кўргин дейди. Бас уни Жаброил (а.с.) яхши кўради. Сўнгра Осмонга нидо қилиб: Албатта Аллаҳ палончини яхши кўрди. Сизлар ҳам уни яхши кўринглар дейди. Бас Осмон аҳли уни яхши кўради. Сўнгра ер аҳли ҳам уни яхши кўради.” ( Имом Муслим ривояти, рақам 2637.) Шундан сўнг одамлар ўз ўзидан яхши кўриб қолади. Аллоҳ таоло бир бандасини ёмон кўрса, ҳам худди шу тариқа бўлади.  Яъни: “Агар Аллоҳ бир бандасини ёмон кўрса, Жаброил алайҳиссаломни чақириб мен палончи бандамни ёмон кўрдим, сен ҳам уни ёмон кўргин дейди…

 Зоҳид  олим  Молик ибн Молик айтади: Инсонлар Молик ибн Дийнор зоҳид одам деб айтади. Мен қанақа қилиб, зоҳид одам бўлайин? – Зоҳид одам Умар ибн Абдул Азизда. Дунё   унинг олдига менинг хазиналаримни олгин деб, оғзини очиб келди. У дунёни  бутунлайига тарк қилиб, зоҳидлардек яшади. Зоҳид одам шу кишида, бошқа ким бўларди,  деди. Умар ибн Абдул Азиз падшох бўлса ҳам ўзини дунё матоларидан нафсини тия оладиган зотлардан бири эди. Дунё молларига эга бўла туриб ундан ўзини тия олиш ҳақиқий зоҳиднинг ишидир.

 Жассар ал- Қасоб айтади: Мен Умар ибн Абдул Азиз замонларида қўйларни соғардим. Кунларнинг бирида қўй боқадиган чупонни олдига иш юзасидан борсам, чупон ёнида 30 та бўри айланиб юрган экан. Мен уни қўйларни қўриқлайдиган итлар бўлса керак деб ўйлабман. Мен бўндан олдин ҳеч хам бўрини кўрмагандим. Ва мен чупондан бунча итларни нима қиласиз? – десам. Чупон менга деди: Эй ўғлим! Бўлар итлармас, бурилар!!. Мен ажабланиб Субҳаналлоҳ! Бурилар қўйлар ичида бемалол юрибди. Мен сиз ва қўйларга бу вахший бурилар зарар бермайдими, ғажимайдими?! – десам. У киши хотиржам холатда эй ўғилчам бу қўйларнинг закоти берилган, закот берилган моли дунёни бури емайди, сувда чукмайди, аловда ёнмайди, қароқчилар тунамайди. Мен буни очиқ гувоҳиманки, агар кишилар ўз зиммасидаги закотни қизғончиқлик қилмасдан белгиланган муддат ичида берса. Унинг моли дунёсини Аллоҳ ер осмон ва уни ўртасидаги барча нарсаларнинг балоларидан сақлайди. Кейин яна дедики : Эй ўғлим агар бош сағлом бўлса, жасадга ҳечам зарари йўқ!. Яъни: Агар давлат бошлиғи солиҳ бўлиб, закотни ўз ҳалқидан мажбурлаб бўлса ҳам уни адо этса. Аллоҳ уни ва ҳалқини барча офатлардан сақлайди. Умар ибн Абдул Азиз падшоҳ бўлган пайтларида закотни ҳалқидан ўз вақтида йиғиб олиб, уни ҳақли кишиларга тарқатишни жуда яхши йўлга қўйган эди.  

 Мусо ибн Аъйан айтади: Умар ибн Абдул Азиз падшоҳлик қўйларини далаларда боқардик. Бир жойда қўйлар, бурилар ва ваҳший хайвонлар ўтларди. Бир кун тунда бури бир қўйни судраб олиб кетди. Биз уни излаб ўлик холатда топдик. Кейин билсак унинг закоти берилмаган экан.

 Имом Зоҳидул – Кабийр Абу Сулоймонуд- Дороний айтади: Умар ибн Абдул Азиз Увайсул- Қоронийдан ҳам зоҳидроқдир. Чунки Умарга дунё мулки ҳар тарафлама берилса ҳам, Умар  дунёдан юз ўгирди. Биз Увайсул –Қаронийнинг ҳолини билмаймизки, агар унга Умарга берилган мулк юкланганда нима қиларди? Холи нима бўларди?

ليس من جرب كمن لم يجرب

Тажриба қилган одам билан, тажриба қилмаган одам баробарми? У киши тажрибада синалган эди. Муҳаббатсиз киши Аллоҳнинг муҳаббати ҳақида ёзса! Нимага қараб ёзади? Шунга ўхшаш тажрибали кишилар доим юқори ўринда туради. Буни ўз замонасининг улуғ олимлари мисол қилиб келтирмоқда.

 Аҳмад ибн Ханбал Аллоҳ таоло ҳар 100 йилнинг бошида ўша умматнинг динини янгилайдиган  бир кишини юборади деган бир ҳадисни ривоят қилиб дейдики: Аввалги 100 йилда ўтган олимларни тафтиш қилиб текширдик. Унда динга кўп хизмат қилган олим Умар ибн Абдул Азиз эканлигини билдик. Кейинги 100 йилдаги олимларни тафтиш қилиб текширдик. Унда биз Имом Шофеъий эканлигини билдик.

Умар ибн Абдул Азиз хутба қилаётганларида мағрурланиб қолишдан қўрқсалар, хутбаларини тўхтатардилар, ёзаётганларида ҳам мағрурланишдан хавфсирасалар, варақни йиртиб ташлардилар ва: “ Эй Парвардигор, Сендан нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”, дердилар. Инсонларга сўзлаш орқали ва ёзиш орқали ўзининг самимий тилакларини бажо қилаётганларида мағрурланиш ва хавфсираш ва нафсининг ёмонлиги устун келса, унга муносиб равишда муносабат қиларканлар. Бу эса бизга катта бир кўрсатмадир. Кўпгина кишилар бундай ҳолатларда фақатгина ўзларини уйлаб, бечора хайвонлар мисоли бўйсиндирилган инсонларга нисбатан уларнинг муборак вақтларини олмасдан тўғри таълим тарбия бериб, уларга юмшоқлик қилиб чиройли муомилани амалда кўрсатиш керак, дейилмоқда. Умар ибн Абдул Азиз фазилатлари.

Умар ибн абдул Азиз Бобоси каби адолатни севувчи, Аллоҳдан қўрқиб яшайдиган бир муҳтарам зотдир. Умар ибн абдул Азизнинг хизматчиси хожаси учун совуқ кунларда таҳорат сувини иситиб берарди. Бир куни Умар ибн Абдул Азиз хизматчисидан:

-Бу иссиқ сувни қаердан олиб келасан, — деб сўради.

Хизматчиси:

-Давлат хазинасининг ўтинларида сув иситиб келаман, — деди.

Унга Умар ибн Абдул Азизнинг ранглари ўзгариб, қўрқинч билан хавфсираб:

-Таҳорат сувимизни бузибсан( ҳаром қилибсан )-ку, — деди.

Кейин,  хазинага бориб хизматчиси қачондан бери бу ернинг ўтинига сув иситган ва қанча ўтин кетган бўлса, ўшани ҳисоблашни буюрди. Ва ўзининг шахсий маблағидан ўтин олиб келтириб берди. Ха азизлар! Аллоҳдан қўрққан инсонлар ишларини мана шундай пухта қилиб, қиёматга қолдирмасдан амал қилиб қуяди. Бу гапларни амал қилинг! сизларга маълумот сифатидамас балки, амал қилиш мақсадида айтмоқдаман.

 Умар ибн Абдул Азизнинг хотини Фотимадан эрини Аллоҳдан қандай қўрқиши ҳақида сўрашди. Фотима:

— Унга ўхшаш Аллоҳдан қўрққан кишини кўрмадим. Баъзан ётоғида Аллохни хотирлаб номини зикр этиб, Аллоҳдан қўрқиб, унинг улуғлигидан қуш каби питирлаб ўзидан кетарди. Шу даражадаки, гуё руҳини таслим этадигандек бўларди. Шундай холатларида мен  уммати Муҳаммадиййа халифасиз қолмасин деб қўрқаман, дебди.

   Муҳаммад ибн Али ибни Хусайн айтади:

 Мен ҳар бир қавмда бир зоти улуғ, насли тоза кишини биламан. Бани Умаййанинг энг зоти улуғи Умар ибн Абдул Азиздир. Албатта у қиёмат кунида якка бир уммат қилиб юборилади.

    Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ айтади:

Умар ибн Абдул Азиз хузурларидаги уламолар унга шогирд бўлиб қоларди.

   Мужоҳид айтади:

Биз Умар ибн Абдул Азиз хузурига келганимизда уни бизга муҳтожлигини кўрардик. Биз унинг хузуридан чиққанимизда эса, унга муҳтожлигимизни билардик.

    Мужоҳид яна айтади:

Биз Умарнинг олдига таълим олиш учун келардик. Ундан бирор нарсани ўрганмасдан туриб уни тарк қилмасдик.

  Маймуна ибн Миҳрон айтади:

Умар ибн Абдул Азиз бизнинг олдимизга келарди. Биз ўйлардикки у бизга муҳтож бўлса керак деб. Лекин, биз унинг олдида шогирд бўлиб қолардик.

   Маймуна ибн Миҳрон яна айтади:

Умар ибн абдул Азиз уламоларнинг муаллими эди.

  Молик, Суфён ибн Умаййа айтади:

Умар ибн Абдул Азиз имомдир.

  Лайс ибн Аббос ва ибн Умар соҳибларидан бир киши менга сўзлаб бериб дейди: Биз қанча илм олган бўлсак уни Умар ибн Абдул Азиздан олдик. У илмларнинг асли ва фаръиларини билишда инсонларнинг энг билимдонидир. Умар ибн Абдул Азиз ҳузурларида олимлар шогирд бўларди халос.

  Суфёни Саврий ва Шофеъий айтади:

Хулофои Рошидин 5 тадир: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Умар ибн Абдул Азиз.

  Умар ибн Абдул Азиз давлат бошқарув тизимида ҳам кўп ислоҳатлар қилган. Тарих уламолари энг ривожланган вақти у киши давлат раҳбари бўлган вақтига тўғри келишини айтиб ўтишган. Умар ибн Абдулазиз хулафои рошидиннинг бешинчи номини олган. Бунга сабаб унинг умавийлар сиёсатини ислоҳ қилиш, диний­ҳуқуқий масалаларни давлат миқёсида татбиқ этишга ҳаракат қилганлиги бўлди. Шунинг учун унинг сиёсати халқ ва илм аҳли томонидан яхши қабул қилинди. Умавийлар тарихи китобларида келтирилган мақтовлар умавийларнинг барчасига эмас, Умар ибн Абдулазиз каби зотларнинг ўзларига тегишлидир.

Умар ибн Абдулазиз қозиларни тайинлашда қозида беш хислат бўлсагина у мукаммал қози даражасида бўлади, деганлар:

  1.  Ўзидан олдингилар ҳақида илм.
  2.  Тамаъдан сақланиш.
  3.  Томонларга нисбатан юмшоқлик.
  4.  Имомларга иқтидо қилиш.
  5.  Аҳли илм ва раъй билан маслаҳатлашиш” деган ғояга амал қилган.

Умавийлар даврида баъзи ҳолларда олдинги қозининг номзод кўрсатиши асосида зам қозилар тайинланган.

 Илм олишлари

    Умар ибн Абдулазиз Қуръни каримни ёшлигида ётлаб олгандан сўнг, отаси уни Мадинага илм олиш учун юборди. У отасига мени Мадинага юборинг,  мен Мадина фақиҳларидан фиқҳ илмини ўрганиб, уларнинг гўзал ҳулқларидан баҳраманд бўлиб, улардек гўзал ҳулқ эгаси бўлай, деди. Отаси уни илмга чанқоқлигини кўриб уни Мадинага илм олиш учун юборди. Аллоҳ у зотга илмга муҳаббатни қалбига жо қилган ва уни унга муваффақ этганди. Унинг ёшидаги болалар бекорчи нарсалар билан  умрини хазон қилиш билан овара бўлган бир маҳалда. У шу чоғидаёқ фақиҳлар ва олимлар атрофида илм олиб улардек забардаст, ўз замонасининг буюги бўлиш истагида тинимсиз илм талабида эди. Кунлардан бир куни у онасига мен тоғам Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобдек бўлишни яхши кўраман, деди. Онаси Аллоҳ хоҳласа  куни келиб тоғандек  ҳам фақиҳ бўласан!!.

   Отаси Абдул Азиз ибн Марвон ўғли Умарни шариъат илмларини таълим олиш учун Олим, Ҳофиз, Обид ва ишонч даражаси эга бўлган Солиҳ ибн Кийсон тарбиясига берди. Умар ёшлигиданоқ кўп ўтмай у зотнинг илмини эгаллашга ўлгурди. Кейин Абдуллоҳ ибн Умар ва Умар ибн Хаттобдан илм олишга киришди. Ва уларнинг асарига эргашди. Ва орзу қилдики улардек илм эгаси бўлиб, уларнинг сифатларини ўзига жам қилишга. Аллоҳ у кишининг бу ниятини амлга оширди. Ҳақиқатан инсон Аллоҳдан тоғдай сўраса, ҳеч бўлмаганда унга харакатига яраша қирдай беради. Шундан сўнг Расулуллоҳ ходими улуғ саҳобий Анас ибн Молик р.а. нинг қўлига шогирдликка келди. Кейин, Мадина муфтийси катта олим ва Фақиҳлар имоми Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд олдига келиб у кишининг одоби билан одобланиб у зотдан кўпгина илмларни олди.

 Яна Имом,Зоҳид, Ҳофиз, Фақиҳ Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умарнинг қўлларига шогрд тушди. У зотнинг ҳам илмларини эгаллашга эришди. Натижада Умар  ҳам улардай олим бўлди. Ва ўз замонасининг етук шайҳи,катта Фақиҳи, Зоҳиди ва Обидига айланди. Олимлар унинг  илмда, динда, зоҳдликда, тақвода, хикматда ва бутун макони манзилда тарафи олийлиги ва қадри қиммати буюклигига гувоҳ бўлдилар. Бутун дунёга илм зиёсини тарқатишда ниҳоятда чеки йуқ ғайрат ва шижоъат бор эди. Шуни учун ҳам у киши бошқарган мамлакат ниҳоятда шавкатли ва ҳаммани ҳайрон қолдирадиган даражадаги ривожланишлар юзага келди. Бунинг сабаби ҳаммаси илм сабаби ила эди.

Илмни тарқатиши

   Абдуллоҳ ибн Умар айтади: Умар ибн Абдулазиз  мавлоси ибни Умарни Миср аҳлига суннатдан таълим бериш учун юборди. Ва Миср Фақиҳларидан 10 кишини Африкага суннатни тарқатиш учун юборди. Улар у ерда инсонларни фақҳ қилдилар ва уларга динларини ўргатди.

   Умар ўзи бошқариб турган шаҳарларга мактуб йўллади. У мактубда уларни суннат йўлига эргашишликга ва нубувват асарининг изидан боришликга ва инсонларга фиқҳдан таълим беришга қизиқтирдилар.

  Имом Молик айтади: Умар шаҳарлардаги олимларга ўз юртидаги инсонларга суннат ва фиқҳдан таълим бериш учун мактуб йўллади.

  Ҳасанул Басрий айтади: Умар бизга ҳечам мактуб йўлламади. Йўллаган бўлса ҳам унда суннатни тирилтириш, бидъатни йўқ қилиш ва зулмларга чек қўйиш эди.

Олимларни иқтисодий тарафдан таминлаши

Умар илмларни шаҳарларнинг энг чикка жойларига ҳам тарқалиши учун кўп ҳаракат қилган ва қолаверса муҳаддислар, қорилар, фақҳлар ва илм талаб қилувчиларга таом бериш ва уларга уй жой таминоти ва ундан ташқари нима хожатлари бўлса уни кафллигига олганлар. Мақсад зикр қилиб ўтган кишилар дунё ишлари билан машғул бўлиб илм зиёси йўқ бўлиб кетмаслик учун. Буни исботи Умар Хамс Волийсига мактуб йўллаб шундай деди: Сен давлат сармоясидан Илм талаб қиладиган, Қуръон ёдлайдиган қорилар ва ҳадис ёдлаб муҳаддис бўладиган кишиларга улар бехожат бўладиган даражада сарфлагин. Ва яна мактуб йўллаб айтди: Сен яна фиқҳ учун ўз нафсларини қийнаб бўлса ҳам тик туриб бераётган фақҳларга ва масжидларда, ўйларида дунё талабидан кўра илм зиёсини тарқатиш мақсадида ўтирган кимсаларга қарагин. Улар илм ривожланиши учун болаларига ҳам эътибор беролмаяпди, шуларга эҳтиёжини бер, улар бўндай салмоқли ишларни қўйиб, бола чақа боқаман деб ўзларини ўринтириб қўймасинлар. Уларнинг ҳар бирига 100 дийнор пўл бергин. Менинг иккинчи танбеҳ мактубим сенга келмасдан бергин. Албатта энг яхши иш яхши ишни тезлатиб қилишдадур. Сенга салом бўлсин.

Яҳё ибн Касир айтади: қўл остидаги амалдорларга мактуб йўллади: Илм талабидаги кишиларга нафақа беришни жорий қилинглар. Ва илм олиш учун ўзларини фидо қилсинлар. Ва уларни илм олиши учун нима имконият бўлса сарфланглар, деди.

     Ибн Шихоб айтади: Менга Умар ҳадисларни жамлашни буюрди. Мен уни варақларга ёзиб чиқдим. Ва Умар уни ўзи бошқарувида бўлган барча жойлардаги волийларга тарқатди.

    Умар ибн Абдулазиз Аллоҳ у зотни раҳмат қилсин, у киши фақиҳ ва ҳаким бўлганлар, Умар инсонларни Қуръон ва суннат йўлини лозим тутишга чақирарди. Умар бир куни Имом Дорамий хузурлари ўтирганида айтди: Эй инсонлар! Албатта Аллоҳ сизларга сизларнинг набийларингиздан бошқа,ўзга набий ва расул юбормади. Ва Пайғамбаримизга нозл қилган бу китобдан ташқари бошқа китоб юбормади. Бас, шундай экан  Аллоҳ ўз набийсини тилида нимани халол деган бўлса, ўша нарсалар қиёмат кунигача ҳалолдир. Ва шунингдек Аллоҳ ўз набийсини тилида нимани харом деган бўлса, ўша нарса қиёмат қойим бўлгунча харом бўлади. Билиб қўйинглар! Мен  қозимасман, лекин, мен ижро этувчиман. Ва мен бидъатчимасман, лекин, мен эргашувчиман. Ва мен сизлардан кўра яхшироқмасман, лекин, мен сизларнинг оғир йўкларингни кўтарувчиман. Огоҳ бўлинглар!  Аллоҳ яратган бирор бир кишига Аллоҳга осий бўлишда итоъат қилинмайди.

Намозлари ва хушулари

Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин Умарнинг ўқиган намозлари худди Расулуллоҳнинг ўқиган намозларига ўхшаганлигини Анас ибн Молик гувоҳлик берганлар. Аммо у кишининг хушуларини ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг маноқибларида айтади: Умар ибн Абдулазиз саждадан бошларини кўтарсалар сажда қилган ўринлари кўз ёшга тўлган бўларди.

 Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу аёллари Фотима ўзлари айтади: Эй Муғийра! инсонлар ичида Умардан ҳам кўра рўза ва намозни кўпроқ қиладиган ким бор, деди. Кейин ўзлари жавоб бериб дедики: Мен хали ҳечам Умардан ортиқроқ Роббисидан қўрқадиган кишини кўрмаганман. Агар у Хуфтонни ўқиса саждасида кўп ўтириб қолади. Намозни тугатганидан сўнг қўлини дуо қилиш учун кўтаради. Дуо қилиб йиғлайди, ҳар куни кечаси бу холат такрорланади.   

Вафотлари: Ражаб ойининг 101 ҳижрий йили 39 ёки 36 ёшларида фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қиди. 

 

Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кабинет мудири  

Урол Назар Мустанов тайёрлади

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг