Халифа Умар розияллоҳу анҳу тунларнинг бирида одатларига кўра халқнинг ҳолидан хабар олиш учун қуллари билан бирга Мадина кўчаларини айланиб юрган вақтларида бир уйнинг олдидан ўтиб қолдилар. Ичкаридан бир аёл ва қизнинг ўзаро суҳбати эшитиларди. Она қизига: “Бугун сотишга сутимиз оз экан. Озроқ сув қўшиб сотамиз”, деди. Қиз: “Онажон, бундай қилишни амирул муъминин манъ қилганку,уни устига жарчилар бутун Мадинага эълон қилганликларини эшитган эдик-ку ундай қила олмаймиз”, деган эди, она: “Намунча, ҳеч ким билмайди, биров кўрармиди, халифа ҳам ухлаб ётган бўлса, қаердан билади”, деди. Шунда қиз бундай жавоб берди: “Онажон, майли, халифа кўрмасалар ҳам, улардан улуғроқ Зот Аллоҳ кўриб, билиб турибдику”…

Умар розияллоҳу анҳу у қизнинг Аллоҳдан қўрқуви, ихлосини кўриб қувондилар. Ёнларидаги қулга “Бу уйни эслаб қол”, деб, у ердан кетдилар. Эртаси куни қулларини “Кечаги оила ҳақида билиб кел”, деб юбордилар. Қул у ерга бориб келди ва “Ҳалиги аёл бева, қизи эса ҳали турмушга чиқмаган, ҳаётлари қийин экан”, деди. Умар розияллоҳу анҳу шундай муслима, Аллоҳдан қўрқадиган муслима қизни топганларидан хурсанд бўлдилар. Сўнг ўғилларини тўплаб, “Қай бирингизни уйлаб қўяй?”, деб сўрадилар. Ўғиллари: “Кимга, отажон?”, дедилар. “Бир сутчининг қизига”, дедилар. Ўғилларидан бири рози бўлди. Шундай қилиб, Умар розияллоҳу анҳу ўша қизни ўгъилларига олиб бердилар. Мана шу никоҳдан улуғ халифа, олимлар имоми, тақвода пешқадам Уламоларнинг эътирофига кўра Хулафои Рошидинлардан сўнг бешинчи халифа бўлган Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳи дунёга келдилар.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтишимиз мумкинки, албатта Умар розияллоҳу анҳу доимо, куну-тун умматнинг ғамида бўлганликлари ва яна ўзлари бутун мусулмон оламига халифа бўлишларига қарамасдан, оддий сутчи аёл билан қуда бўлганликлари, ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Келин танлашда диндорини танлаглар”-деган ҳадисларига амал қилганликларини кўрамиз. Аллоҳ у зот каби илмимизга амал қилмоқликни барчамизга насиб этсин. Омин!

Муҳаммад Зоҳид  Мубашширов
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг