ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

0
40

Юнусобод тумани «МИНОР» жоме масжиди имом хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев ҳамда масжид жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири ўринбосари Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий)нинг фарзанди вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Аллоҳ таоло Аброр Мухтор Алий домлага ҳамда марҳумнинг аҳли оиласи ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Фозилжон домла Убайдуллаев ҳамда масжид жамоаси номидан Аброр Мухтор Алий домла ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

                                                       Minor.uz  матбуот хизмати